Бугун Халқаро коинот станциясига уч фазогир парвоз қилади

Бойқўнғир космодроми. Фото: РИА Новости
Бугун, 17 декабрда россиялик фазогир Антон Шкаплеров ҳамда япониялик ва америкалик астронавтлар Норишигэ Канаи ва Скотт Тингл Бойқўнғир космодромидан Халқаро коинот станцияси томон “Союз МС-07” кемасида парвоз қилади.
“Союз МС-07” кемаси орбитага “Союз-ФГ” ракета ташувчиси ёрдамида олиб чиқилади. Ракетага Тошкент вақти билан соат 12:21да старт берилади.
14 декабрда ХКСдан уч фазогир: россиялик Сергей Рязанский, NASA ва ЕКА аъзолари Рэндольф Брезник ва Паоло Несполи Ерга қайтишганди.
Ҳозирда станцияда россиялик Александр Мисуркин ва НАСА астронавтлари Марк Ванде Хай ва Жозеф Акаба қолган. Улар кейинги экспедиция келгунча станцияда ишлашни давом эттиришади.
Мавзуга оид

00:03 / 19.10.2019
Тарихда илк бор икки аёл фазогир бир вақтда очиқ коинотга чиқди (видео)

23:31 / 28.03.2018
Илон Маск ўз кемасида Халқаро коинот станциясига фазогирларни юбормоқчи

23:45 / 09.01.2018
Япониялик фазогир вазнсизликда 3 ҳафта ичида 9 сантиметрга ўсди

22:08 / 23.09.2017