Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пан Ги Мун Ҳаитидаги вабо эпидемияси учун узр сўради
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ҳаити аҳолисидан ташкилот тинчликпарвар кучларининг оролда 2010 йилда вабо тарқатишга алоқаси бўлгани юзасидан расман узр сўради.
"БМТ кишиларнинг ҳалок бўлгани ва вабо безгаги сабаб жабр чекканидан чуқур афсусда. Биз касаллик пайдо бўлиши ва унинг тарқалишига оид ишларни етарли даражада самарали олиб бормадик. БМТ номидан шуни айтишим мумкинки: биз Ҳаити халқидан узр сўраймиз", — маълум қилди Пан Ги Мун БМТ Бош ассамблеясининг Ҳаити бўйича махсус сессиясида.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2010 йилдаги вабо эпидемияси умумий ҳисобда 700 минг ҳаитиликларни қамраб олган. У туфайли 8,4 минг киши вафот этди. Маҳаллий аҳолининг фикрича, касаллик БМТ томонидан Ҳаитига тинчликпарвар кучлар сифатида юборилган Непаль ҳарбий хизматчилари томонидан тарқатилган. Уларни БМТ базасидаги канализацион сувлар орқали давлатнинг асосий дарёсини ифлослантиришда айблашган.
Мавзуга оид
11:44 / 09.08.2025
Африканинг 23 давлатида вабо қайд этилди
18:32 / 21.07.2025
Туркиянинг айрим ҳудудларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди
10:23 / 20.06.2025
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди
09:29 / 09.12.2024