Путин Россия фуқаролигини олишдаги қоғозбозликни камайтиришга чақирди
Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни, айниқса собиқ иттифоқдан келганларга, соддалаштиришга чақирди. У бу ҳақда 2 декабрда маълум қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги .
"Мен бир неча маротаба, айниқса муайян тоифадаги собиқ иттифоқ республикалари фуқаролари томонидан Россия фуқаролигини олиш масалаларига ҳукуматнинг эътиборини қаратганман. Бу масалалар максимал даражада қоғозбозчиликдан холи бўлиши керак", деб айтди Путин.
Путин шунингдек бу масалада маданият ва санъат арбобларига ён босиш масаласини ишлаб чиқишни буюрди. "Ижодий касблар одамларига аниқ нимадир таклиф қилиш керак. Келинг, бу вазиятдан чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз", деб таъкидлаб ўтган Путин.
Шу билан бирга, Путиннинг таъкидлашича, бу масалада қоғозбозчилик билан боғлиқ тўсиқларнинг бартараф қилиниши хавфсизлик даражасининг камайишига олиб келмаслиги керак.
29 ноябрда америкалик иқтисодчи ва АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейган даврида АҚШ молия вазирининг иқтисодий сиёсат бўйича собиқ ёрдамчиси Россия фуқаролиги берилишини сўраганди.
Ўтган ҳафтада америкалик актёр Стивен Сигал ҳам шахсан Путин қўлидан Россия паспортини олди. Бунгача Россия фуқаролиги бир қатор хорижлик спортчи ва санъат арбобларига, жумладан америкалик боксчи Кичик Рой Жонс ва француз актёри Жерар Депардьега ҳам берилганди.
Мавзуга оид
07:50
Трамп Путин билан гаплашишга тайёрлигини айтди
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
22:15 / 07.11.2024
Песков Ҳарриснинг сўзларига «Путин одамларни емайди» деб жавоб қайтарди
19:46 / 06.11.2024