Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги тунги клубда юз берган ёнғин тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлди
АҚШнинг Калифорния штати Окленд шаҳридаги тунги клубда юз берган ёнғин камида тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлди, 25 киши бедарак йўқолган, деб хабар беради KTVU телеканали.
Полиция ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. “Биз ҳам тўққиз нафар инсон ҳалок бўлганини ОАВдан эшитдик”, - деган полиция бошқармасидаги ходим.
Ўт ўчириш хизматида эса бу борада изоҳ беришмаган.
Аввалроқ, базм ўтаётган бинода ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тахминий маълумотларга кўра, ҳодисага – пиротехника воситалари сабаб бўлган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати вакилларининг маълумотига кўра, бинода 50 нафар инсон бўлган бўлиши мумкин.
Айни дамда ўт ўчириш хизмати ходимларига бинога кириш тақиқланган. Бу уларнинг ҳаётларига хавф туғдириши айтилган. Клубда эса ҳали-ҳамон кишилар бор бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026