Жаҳон | 19:29 / 03.12.2016
9131
2 дақиқада ўқилади

Лавров Керри Ҳалаб бўйича бурилиш ясовчи таклиф билдирганини маълум қилди

Фото: © RIA

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри унга АҚШнинг Ҳалаб бўйича таклифини берганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Унинг таъкидлашича, бу таклиф "Россиянинг бу масаладаги ёндашувларига" мос келади.

"Жон Керри Римдаги учрашувимизда россиялик мутахассислар америкаликлар билан музокараларда билдираётган ёндашувларга мос келадиган АҚШ таклифларини берди", деб айтди Лавров.

Лавровнинг айтишича, 2 декабргача Россия ва АҚШ ўртасида Сурия бўйича музокаралар "америка томонининг бу келишувларга "Жибҳат ан-Нусра"ни зарба остидан олиб кетувчи ҳолатларни киритишга интилиши"га тақалаётган эди. Бу террорчилик гуруҳи Ҳалабнинг озод қилинмаган қисмидаги жангариларни бошқармоқда. 

Лавров шунингдек Россия Женевага АҚШ билан Ҳалаб бўйича музокараларни ўтказиш учун мутахассисларни зудлик билан юборишга тайёрлигини маълум қилди.

"Биз ҳарбий мутахассисларимиз, дипломатларимизни Женевага америкалик ҳамкасбларимиз билан америка таклифларини ҳисобга олган ҳолда Шарқий Ҳалабдан жангариларнинг истисносиз ҳаммасининг кетишини таъминлайдиган биргаликдаги ҳаракатларни келишиб олиш учун зудлик билан юборишга тайёрмиз", деб айтди Лавров.

Аввалроқ Лавров Римда ўтган Ўрта ер денгизи муаммоларига бағишланган халқаро анжуманда Керри билан Суриядаги ихтилофни тартибга солиш истиқболларини муҳокама қилган. 

 

Мавзуга оид