Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг айтишича, минтақадан ташқаридаги кучларнинг Марказий Осиёда ҳарбий иштирокига йўл қўйиб бўлмайди.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, Москва минтақадан ташқаридаги давлатларнинг Марказий Осиёда ҳарбий иштирокини таъминлаш ва у ерда логистика муаммоларини ҳал қилиш истагини қабул қилиб бўлмайди.
«Биз минтақадан ташқаридаги давлатларнинг Марказий Осиёда ҳарбий иштирокини таъминлаш ва логистика муаммоларини ҳал қилиш уринишларини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Буни номақбул деб ҳисоблаймиз», деди у.
У Россия томонининг Сурия, Ливан, Афғонистондаги вазият, шунингдек, Ғазо секторидаги гуманитар фалокатдан жиддий хавотирда эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026