Спорт | 19:23 / 04.12.2016
10770
1 дақиқада ўқилади

Мурат Гассиев илк оғир вазнда IBF чемпиони бўлди

Фото: Виктор Васенин /РГ

Россиялик боксчи Мурат Гассиев ватандоши Денис Лебедевга қарши IBF таснифида  жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилди, деб хабар қилмоқда "Р-Спорт". У рақибидан устун келиб,  IBF таснифининг илк оғир вазнида жаҳон камарининг янги соҳибига айланди. 

Жанг 3 декабрь куни Москвада бўлиб ўтди. 37 ёшли Лебедев, шуниндек, WBA (Super) унвонига ҳам эга. Аммо Гассиев билан жангда, Мурат фақатгина IBF бўйича даъвогар бўлгани сабабли, бу камар учун кураш бормаган. 

Денис Лебедев ўзининг профессионал фаолияти давомида 29 марта ғалаба қозонган, шундан 22 таси нокаутдир. Уч марта мағлубият аламини тортган. 23 ёшли Гассиев эса 24-марта ғалаба қозонди. У 17 бор рақибларини нокаутга учратиб, ғалаба нашидасини сурган. 


 

Мавзуга оид