17:54 / 05.12.2016
80232

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг янги президенти

Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида сайловчиларнинг энг кўп — 88,61 фоиз овозига эга бўлди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, сайловда, дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) учун 15 906 724 фуқаро овоз берган.

Шавкат Мирзиёев брифинг вақтида қисқа нутқ сўзлади. У ўз нутқида сайловолди дастурига киритилган барча вазифалар бажарилишини билдирди. У Ўзбекистон халқига фаровонлик, тинчлик ва бахт-саодат тилади.

Қайд этиш керакки, номзод ўз сайловолди кампанияси давомида мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов олиб борган сиёсатни давом эттиришини маълум қилган.

Сўз охирида Шавкат Мирзиёев сайлов кузатувчиларига миннатдорчилик билдирди.

Top