Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбарлиги лавозими билан қизғин қутлаган ва унга келгусида улкан муваффақиятлар тилаб, ўзаро дўстона алоқалар мустаҳкалашишда давом этишига умид билдирган.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларнинг амалий рўёбга чиқаришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қарорларга келиш мақсадида давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъектларининг икки томонлама мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.
Суҳбат конструктив ва дўстона руҳда кечди.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024