Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби Германия олий мукофотига лойиқ топилди
Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Жон Керри Берлинга ташрифи давомида “ГФР олдидаги хизматлари учун” мукофотини ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер қўлидан қабул қилиб олди. Бу ҳақда Deutsche Welle телекомпанияси хабар берган.
Тантанали маросимда ГФР ташқи ишлар вазири Керрини “ҳақиқий дўст” деб атаган.
— У – мен биладиган дипломатлар орасидаги энг тиришқоғидир, - таъкидлаб ўтди Штайнмайер ва Берлин ҳамда Вашингтон ўртасидаги қалин ўзаро муносабатларни давом эттиришга чақирди.
ОАВнинг хабар беришича, “Германия Федератив Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан фуқаролигидан қатъий назар сиёсат, иқтисодиёт, маданият арбоблари ва диний ташкилот ходимлари тақдирланади.
Мавзуга оид
15:07 / 18.12.2025
Берлинда дронлардан ҳимоя қилиш маркази очилди
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
13:16 / 13.12.2025
Зеленский Берлинда ЕИдаги иттифоқчилар билан музокараларни давом эттиради
20:44 / 10.12.2025