Ўзбекистон | 20:33 / 06.12.2016
6529
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Австриянинг янги президентига телеграмма йўллади

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Александр Ван дер Белленни Австрия Республикаси Федерал президенти этиб сайланганлиги билан табриклади.

Ўзбекистон ТИВ сайтида келтирилган мактуб матнида таъкидланганидек, мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги сермаҳсул ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва кенгайтириш учун кенг имкониятларга эга.

Шавкат Мирзиёев Александр Ван дер Белленнинг юқори лавозимдаги фаолияти мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлигига йўналтирилган Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳар икки томон манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олишга асосланган анъанавий дўстона ва яқин муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид