Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Бангладешдаги минглаб болалар бир ҳафтада 64 соат меҳнат қилади
Лондон халқаро ривожланиш институти томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига кўра, Бангладешдаги минглаб болалар ҳар ҳафта ўртача 64 соат ишлайди, деб хабар берди Associated Press.
Тадқиқотда айтилишича, бу болалардан кўпчилиги тикув фабрикаларида меҳнат қилади. Улар етакчи жаҳон брендлари учун кийим-кечак тикиш билан машғул бўлишади.
Аниқланишича, 6-14 ёшлар оралиғидаги болаларнинг 15 фоизи мактабга қатнамайди, шу сабабдан бутун иш кунида меҳнат қилишлари мумкин.
Бангладеш қонунчилигига кўра, 14 ёшгача бўлган болалар ишлаш ҳуқуқига эга эмас. Ҳукумат бу масала юзасидан изоҳ беришни истамаган.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026