Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Фанлар академияси президентининг виртуал қабулхонаси иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентининг виртуал қабулхонаси (fa-vq.uz) очилди. Энди турли долзарб масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри Академия президентига мурожаат қилиш мумкин.
Бунда мурожаатни икки усулда – (0 371) 233 59 86 рақамига қўнғироқ қилиб ёки fa-vq.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб юбориш мумкин. Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.
Фанлар академияси, унинг тизимидаги муассаса ва ташкилот раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар учун шахсий қабуллар ташкил этмоқда. Бундан ташқари, мурожаатлар [email protected] электрон почта манзили орқали ҳам қабул қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
17:41 / 13.04.2026
Фанлар академияси 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий воз кечди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
16:04 / 01.12.2025