22:34 / 08.12.2016
9227

23 ойда илк маротаба Россия автомобиль бозорида ўсиш қайд этилди

Фото: Getty Images

Россияда янги автомобиллар савдоси ноябрь ойи якунларига кўра 0,6 фоизга ўсган. Мамлакатда жами 132 минг 342 машина сотилган. Шундай қилиб, 2014 йил декабрь ойидан буён биринчи марта Россия автомобиль бозори ўсишни қайд этди. Бу маълумотлар «Европа бизнес ассоциацияси» ҳисоботида келтирилган.

 

Ноябрь ойи якунларига кўра, автомобиль ишлаб чиқарувчилари орасида биринчи ўринни Lada эгаллаган. Маҳаллий компания бир ойда жами 25 минг 507 дона маҳсулот сотган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўп демакдир. Иккинчи ўринни Hyundai компанияси эгаллаган. У 15 779 та автомобиль сотишга эришган. Учинчида Жанубий Кореянинг яна бир вакили Kia 14 651 дона автомобиль сотиш билан жойлашган.

РФда енгил ва тижорат автомобиллари савдосининг 2016 йил ноябрь ва 2015 йил ноябрь ойига доир маълумотлар

Ноябрь ойида энг кўп сотилган модель Lada Granta бўлган. Россия ишлаб чиқарувчисига тегишли седан ва лифтбек моделларини 8 минг 516 киши харид қилган. Бироқ, аслида бу ҳам ўтган йил ноябрь ойи натижасидан 484 автомобилга камдир. Иккинчи энг автомобиль сифатида Kia Rio (8 408 автомобиль) қайд этилган. Учинчида 8 259 та машина билан Hyundai Solaris турибди.

РФда 2016 йил ноябрь ва 2015 йил ноябрь ойида энг кўп сотилган Топ-25 моделлар рўйхати

 2016 йил бошидан бери Россияда 1 миллион 279 минг 987 та автомобиль сотилган. Бу 2015 йилнинг 11 ойлик натижасидан 12 фоизга камдир.

Top