Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти Шварценеггер бошловчилик қиладиган реалити-шоу продюсери бўлади
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп NBC телеканали томонидан намойиш этилувчи The Celebrity Apprentice реалити-шоуси ижрочи продюсери бўлади, деб хабар берди Variety.
Нашр маълумотларига кўра, бу дастурни эфирга узатиш икки йиллик танаффусдан сўнг – 2017 йилнинг 2 январь куни яна қайта амалга оширилади. Ўшанда уни Дональд Трампнинг шахсан ўзи олиб борган, бироқ 2015 йилда миллиардер АҚШ президентлик кампанияси давомидаги бир неча можароли баёнотидан кейин ишдан ҳайдалганди. Шоунинг янги мавсумида Калифорния штати собиқ губернатори ва актёр Арнольд Шварценеггер бошловчилик қилади.
Таъкидланишича, Трампнинг продюсер сифатидаги иш ҳақи дастурнинг ҳар бир чиқиши учун камида 100 минг долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026