Жамият | 12:48 / 09.12.2016
7122
1 дақиқада ўқилади

Майкл Жордан Хитойдаги йирик суд можаросида ғолиб чиқди

Баскетболчи Майкл Жордан Хитой олий халқ судида Qiaodan Sports спорт кийимлари ишлаб чиқарувчисига қарши ўз номидан ноқонуний равишда фойдаланиш бўйича ишда ғолиб чиқди, деб ёзади Bloombeg.

Суд Хитой компаниясига баскетболчи исмини брендда қўллашни тақиқлаб қўйди. Qiaodan – Жордан фамилиясининг хитойча транскрипциясидир, деб аниқлик киритган нашр.

«Хитойлик истеъмолчилар Qiaodan Sports ва унинг маҳсулотлари менга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билишга ҳақлилар», - таъкидлаб ўтди Майкл Жордан.

Спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси суд қарорини бажаришга ваъда қилди, деб хабар берди Bloombeg.

Маълумот учун, баскетболчи 2012 йилнинг февралида Qiaodan Sports’ни ўз номидан ноқонуний равишда фойдалангани учун лицензиясини олиб қўйишни талаб қилиб судга берган. Ўтган вақт давомида судлар уч маротаба Qiaodan Sports фойдасига қарор чиқарганди.
 

Мавзуга оид