Финалда Германия Сербияни 83:77 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор жаҳоннинг тенгсиз жамоасига айланди. 

Сардор Деннис Шредер 28 очко тўплаб, немислар ғалабасига катта ҳисса қўшди. У турнирнинг энг яхши баскетболчиси деб топилди.

3-ўрин учун кечган баҳсда Канада АҚШдан қўшимча бўлимларда устун келди ва биринчи марта совриндор бўлди — 127:118. 

Навбатдаги жаҳон чемпионати 2027 йили Қатарда бўлиб ўтади.