Мексикада таниқли боксчилардан бири шафқатсизларча ўлдириб кетилди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича биринчи ярим енгил вазн тоифасида жаҳон чемпионлигига собиқ даъвогар Алехандро Гонсалес-кичик Мексиканинг Гвадалахара шаҳридаги уйи ёнидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
23 ёшли боксчи ва икки нафар инсоннинг жасади жума куни автомобиль ичидан топилган. Тахминларга кўра, улардан бири – Гонсалеснинг буваси. Нашр маълумотларига кўра, қурбонлар қатл қилинган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Гонсалес профессионал фаолияти давомида 31 жанг ўтказиб, 25 ғалабага эришган (15 нокаут)
Мавзуга оид

11:34 / 06.08.2024
Лос-Анжелесда тарих яратган Мадримов. Ўзбек боксчиси Американи қандай забт этди?

10:00 / 13.07.2024
Мадримов – Кроуфорд жанги промо-ролиги эълон қилинди. Баҳс 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилади

19:56 / 03.04.2024
«Камарни ютишдан кўра уни ҳимоя қилиш қийинроқ» — Исроил Мадримов билан интервю

11:50 / 16.12.2018