Сауль Альварес уч вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди
Мексикалик боксчи Сауль Альварес 76,2 кггача вазн тоифасида WBA версияси бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Альварес Нью-Йоркда ўтган 12 раундлик жангда британиялик Рокки Филдинг устидан 3-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Шу тариқа 28 ёшли Альварес 3-вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди. У бунгача WBC, WBA ва WBO йўналишлари бўйича 69,9 кггача ҳамда WBC ва WBA йўналишлари бўйича 72,6 кггача вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлган. Мексикалик сентябрда қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши ўтказган жангини очколар бўйича ютган ва 72,6 кггача вазн тоифасида WBA ва WBC чемпионлик камарларини қўлга киритган. Унинг Головкин билан 2017 йилда ўтказган биринчи жанги дуранг билан якунланганди.
Эндиликда Альвареснинг ҳисобида 51 та ғалаба, битта мағлубият ва 2 та дуранг натижа бор. Филдингга қарши жанг Альварес учун DAZN стриминг сервиси билан тузган рекорд даражадаги 365 млн долларлик шартномаси бўйича ўтказган илк жанги бўлди. Келишув 2023 йилгача 11 та жангга мўлжалланган.
31 ёшли Филдинг эса июнда қўлга киритган WBA камарини ҳимоя қила олмади. Эндиликда унинг ҳисобида 27 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024