19:35 / 11.12.2016
26401

Манба: «Краснодар» Одил Аҳмедовни сотмоқчи

Россиянинг «Краснодар» жамоаси ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовдан қутилмоқчи. Ушбу футболчининг бадал пули 7 - 8 миллион евро этиб белгиланган.

Спорт Экспресс хабарига кўра, айни вақтда ушбу 29 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига Хитойнинг «Шаньдун Лунэн» жамоасидан қизиқиш бор.

Хитой чемпионатида легионерлар лимити (1 осиёлик + бошқа қитъа вакиллари учун 4 ўрин) шундай трансфер заруратини юзага келтирган.

Айни вақтда юлдузли «Шаньдун Лунэн» таркибида 5 нафар хорижлик футболчи бор – Грациано Пелле, Паписс Сиссе, Вальтер Монтильо, Жил ва Жусилей.

«Шаньдун Лунэн» ўтган мавсумда Хитой чемпионатида 16 жамоа ичида 14-ўринни эгаллаган.

Top