Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новороссийскдаги нефт базасига дрон зарар етказди
Краснодар ўлкаси оператив штаби «Шесхарис» нефт терминалига зарба берилгани ва объектда ёнғин келиб чиққанини тасдиқлади. Шунингдек, дрон парчалари уч кўп қаватли уй ва фуқаролик кемаcига зарар етказгани ҳақида ҳам хабар берилмоқда.
Фото: Dmitry Feoktistov/Tass/dpa/picture alliance
Новороссийскка дрон томонидан қилинган тунги ҳужум натижасида «Шесхарис» қайта юклаш мажмуасидаги нефт базасига зарар етди. Нефт терминалига зарба берилгани ва объектда ёнғин келиб чиққанини Краснодар ўлкаси оператив штаби 14 ноябр куни тасдиқлади. Қирғоқбўйидаги иншоотлар ҳам шикаст кўрган.
РБК-Украина хабар беришича, «Шесхарис» Россиянинг «Транснефть» компанияси нефт қувурларининг якуний нуқтаси ҳисобланади. Терминал экспорт учун нефт ва нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва юклаш, шунингдек, Краснодар ўлкасидаги заводларга нефт етказиб бериш учун фойдаланилади.
Ҳодисадан бироз олдин Новороссийскда ҳаво ҳужуми хавфи тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинган. Ҳудуд оператив штаби маълумотга кўра, дрон парчалари учта кўп қаватли уй ва бир фуқаролик кемаcини шикастлаган. Жами тўрт киши жабрланди.
Мавзуга оид
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:16 / 05.04.2026
Хитойда дунёдаги энг оғир юк ташувчи дрон синовдан ўтказилди
21:33 / 30.03.2026
Эроннинг арзон дронлари қандай қилиб уруш олиб бориш усулларини ўзгартиряпти?
13:10 / 24.03.2026