Жамият | 09:45 / 11.12.2016
26462
3 дақиқада ўқилади

Шоҳруҳхон янги фильми учун мухлисларини Дубайга чақирмоқда

Болливуд юлдузи Шоҳруҳхоннинг сўнгги фильмида гид сифатида суратга тушган бўлиб, у Дубай бўйлаб ўз мухлисларини йиғмоқда. Дубай туризм ва тижорат маркетинги бўлими Хон иштирокидаги қисқа фильмни намойиш этди. Унда актёр шаҳарни қандай кезиб чиқаётгани тасвирланган. 

"Бу менинг Дубайим, мен билан бирга юр", дейди у кадрларнинг бирида. Бошқа клиплар эса Осиёнинг энг машҳур 51 ёшли юлдузи  Дубай Skydive'да ўз мухлисларини ҳайрон қолдирганини акс эттиради. Кейин эса у қирғоқ бўйига бориб, югураётганларни ҳайратга солади ва воллейбол ўйнаётган бир гуруҳ кишиларга қўшилади. Бу вақтда эса актёрнинг мухлислари ушбу кутилмаган ҳодисаларни суратга олишади. 

Шундан сўнг, у официант сифатида ишлаб, юқори синф ресторанида мухлисларга сюрпризлар улашади. Кейин Дубай Mall'га харид қилгани ташриф буюради. Сўнгги кадрда эса актёр Бурж Халифа ва Дубай фаввораси бўйлаб юргани тасвирланади ва у "Менинг меҳмоним бўлинг" деб айтади.

"Дубай сиз билан бир умрга қолувчи чексиз таасуротларни тақдим этади. Агарда парашутдан сакраш, саҳрода кезиш ёки мазали таъмлардан таътиб кўриш каби саргузаштларга бой сафарни истасангиз, бу шаҳар оилангиз, дўстларингиз ёки жуфтингиз билан саёҳат қилишингиз учун чинакам ҳордиқни туҳфа қилади. Дубай туризми билан ишлаш мазкур шаҳарни янгитдан кашф этишимда менга катта завқ бағишлади. Мен Дубайнинг мўъжизасига яна қайтишни интизорлик билан кутиб қоламан", - деди Шоҳруҳхон ўз интервьюсида.

"Шоҳруҳ Дубай ва Ҳиндистон ўртасида чиндан ҳам чиройли муносабатларни кўрсатиб берган. Бизнинг Ҳиндистон билан доимий мулоқотимиз ва тарихимиз бундай бирлашувни мустаҳкамловчи бу каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. 2020 йилга келиб ҳар йили 20 миллиондан ортиқ меҳмонлар ташриф буюриши кутилаётган режаларимизга мувофиқ бизнинг туризм соҳасидаги изланишимиз ҳар йили ўсиб бормоқда. Биз бутун дунёдан ҳиндларни Шоҳруҳхон Дубайни ўзида қандай синаб кўраётганини томоша қилишлари учун чақирганимиздан хурсандмиз", - дейди Дубай туризм ва тижорат маркетинги корпорациясининг бош директори  Иссом Козим.

Мавзуга оид