iPhone'да Galaxy'даги функциянинг яхшиланган варианти пайдо бўлиши мумкин
Apple компанияси икки SIM-картали iPhone чиқаришга жиддий киришиб, бунга оид 2та патент олган. Gizmo China берган маълумотга кўра, бу технология iPhone 7s ёки 8'да қўлланиши мумкин.
iPhone 7 чиқишидан олдин Apple'нинг Dual SIM Dual Active (DSDA) технолгиясини патентлагани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бу технология икки SIM-карта ҳам доимо фаол ҳолатда бўлиб, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўнғироқларни қабул қилишни таъминлайди.
Хитойнинг Weibo тармоғида топилган 2та патентда компаниянинг 2016 йил февраль ойида қўнғироқ учун SIM-карта танлаш технологияси (патент рақами 2016101166075) ҳамда 2 мартда икки SIM-картадан фойдаланишдаги қувват тежамкорлиги *(патент рақами 2016100813788) борасидаги аризаларини кўриш мумкин.
Инсайдерлар тахминига кўра, бу ғоялар 2017 йилда амалда қўлланади. У қайси смартфонда бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.
Бундан ташқари янги смартфонга OLED-экран ўрнатилиши ҳамда ундаги "Home" тугмаси олиб ташланиши мумкин. Унинг вазифасини экраннинг махсус қисми ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024