Ўзбекистон | 19:01 / 15.12.2016
66380
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби келтирилди.

Унга кўра, бош вазир ўринбосарлари қаторида Мирзаев Зойир Тоирович келтирилган.

Самарқанд вилоятининг эндиликда собиқ ҳокими Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари этиб тайинланган. У бу лавозимда Тешаев Шуҳрат Жўрақуловични алмаштирган.

Собиқ вазирнинг кейинги фаолияти ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Самарқанд вилоятига 16 декабрь куни янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Шу куни Бухоро вилояти ҳокими ҳам ўзгариши ҳақида хабарлар мавжуд.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид