Фан-техника | 18:33 / 15.12.2016
7739
2 дақиқада ўқилади

Land Rover Bombardier билан судда ғолиб чиқди

Land Rover компанияси Канаданинг Bombardier Recreational Vehicles техника ишлаб чиқарувчисига Defender номини Can-Am сериясидаги ўз квадроциклларида қўллашни тақиқлади. Европа суди британия компаниясининг бундай ном уларнинг машҳур йўлтанламасларида ишлатилиши ҳақидаги аризасини қондирган. Бу ҳақда Autocar хабар бермоқда.

«Биз ҳуқуқимизни ҳимоя қилган суд қароридан хурсандмиз. Land Rover Defender — таниқли машина ва Jaguar Land Rover альянсининг ажралмас бир қисмидир. Унинг омади ноёб дизайн ва техник хусусиятларига боғлиқ. Биз ўз брендимизни бутун дунё бўйлаб ҳимоя қиламиз», - дея таъкидаб ўтди JLR юристи Кит Бенджамин.

Bombardier компаниясидан техникада Defender логотипларини олиб ташлашни, шунингдек реклама йўлида бу номдан фойдаланишни талаб қилинди. Бундан ташқари, канадаликлар суд можаросига кетган «арзимаган пулни» тўлаб беришлари керак.

Маълумот учун, Land Rover Defender йўлтанламасларини ишлаб чиқаришни 2016 йилнинг бошида тўхтатди. Кейинги авлод «Дефендер»и эса британия компанияси тарихида «техник жиҳатдан энг ривожланган» модель бўлиши кутилмоқда. У 2019 йилда тақдим этилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид