15:36 / 17.12.2016
4558

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти марафонида кениялик спортчи ғалаба қозонди

Фото: ТАСС

Кениялик енгил атлетикачи Рода Тануи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг 15 йиллигига бағишланган Халқаро марафоннинг аёллар ўртасидаги беллашувида маррага биринчи бўлиб етиб келди. Мусобақа Хитойнинг Куньмин шаҳрида (Юньнань вилоятининг маъмурий маркази) бўлиб ўтди. У 42,195 километрлик масофани 2 соат 33 дақиқа ва 53 сонияда босиб ўтган.

"Мен жуда бахтлиман", - дея маълум қилган спортчи. 

"Мен ўзимга ишонгандим. Бунинг учун Кенияда жуда узоқ муддат тайёргарлик кўриб, машғулотларда иштирок этдим. Умумий ҳисобда тайёргарлик учун уч ой вақт кетди" – айтиб ўтди ғолиба.

Марафонда қирғизистонлик Дарья Маслова маррага иккинчи бўлиб келган бўлса, кучлик учликни эфиопиялик югуриш устаси Мескерем Абера Хундэ якунлаб берди.

Мусобақаларда ҳаммаси бўлиб 15,6 минг киши иштирок этмоқда. Уларнинг аксарияти профессионал спортчилар ҳисобланади. ШҲТ Халқаро марафонида сайёранинг тўрт қитъасидан келган 23 давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Top