Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп машҳур актёрни ўз жамоасига таклиф қилмоқчи
АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп Голливуднинг машҳур актёри Сильвестр Сталлонени ўз жамоасига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда. Трамп актёрни АҚШнинг санъатни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси раҳбари лавозимига тайинламоқчи.
Трамп ҳозирча актёрга расмий таклиф билдирмаган, бироқ нашрнинг фикрича, Сталлоне бунга ижобий муносабат билдиради.
Трамп штабидаги манбалар Fox News телекомпаниясига Сталлоне борасида расмий қарор қабул қилинмаганини айтганлар. Бироқ Трамп Сталлоне ҳақида "жуда яхши фикрда" ва улар анчадан бери дўст тутинганлар.
Санъатни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси АҚШда 1965 йилда санъат соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш мақсадида ташкил этилган.

Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020