15:52 / 19.12.2016
9268

Осиёнинг Катта Меконг минтақасида 163 турдаги янги жонивор аниқланди

Жаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) душанба куни тақдим этган ҳисоботига кўра, ўтган йили олимлар Осиёнинг Катта Меконг минтақасида 163 янги жонивор турларини аниқлашган. Бу ҳақида Daily Sabah нашри маълум қилди. 

Унга кўра, олимлар 2015 йилда Камбоджа, Лаос, Мьянма, Таиланд ва Вьетнам ҳудудларида 9 амфибия, 11 балиқ, 14 судралиб юрувчи, 126 ўсимлик ва 3 сут эмизувчи турини аниқлашган. 

Манбага кўра, Таиланднинг сўнгги 10 йилда жадал ривожланган Пхукет оролида олимлар қўрқинчли калтакесак турига (acanthosaura phuketensis) дуч келишган - унинг боши ва танасида учли шохчалари бор. 

Мамлакатнинг шимолий қисмидаги Чианграй провинциясида эса танасида қизил ва қора нуқталари бўлган ғаройиб тритон тури аниқланган. 

Камбоджа ва Вьетнамда эса қурбақанинг бармоқ учидек келадиган янги тури топилган. 

Осиёнинг Катта Меконг ҳудудида дунёнинг энг таҳдидли, ноёб ва йўқолиб бораётган жониворлари яшайди. 

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, Катта Меконг ўзининг хилма-хил турдаги жониворлари билан дунё олимларини жалб қилиб кеелади. 

Кўплаб коллекционерлар бу ердан етказиладиган ноёб ва ғаройиб жониворлар учун минглаб долларларини сарфлашга тайёр.

Фото: WWF
Tylototriton anguliceps
Фото: WWF
Murina kontumensis
Фото: WWF
Acanthosaura phuketensis
Фото: WWF
Parafimbrios Lao
Фото: WWF
Tylototriton anguliceps
Фото: WWF
Musa nanensis
Фото: WWF
Leptolalax isos
Фото: WWF
Gekko bonkowskii
Фото: WWF
Impatiens kingdon-wardii
Top