Жаҳон | 22:42 / 19.12.2016
35911
1 дақиқада ўқилади
Россия элчиси қотили отиб ташланди
Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карловни кўргазма очилиш маросими вақтида отиб ташлаган номаълум шахс йўқ қилинди. Бу ҳақда CNN Turk хабар тарқатди.
NTV Turk телеканали маълумотига кўра, уни воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари отиб ўлдирган. Туркия ИИВ раҳбари ҳам воқеа жойига етиб келди.
Қотил сохта полициячи нишонига эга бўлган. У маросим вақтида хавфсизликни таъминлаш хизмати ходими сифатида бино ичкарисида эди.
Айни вақтда Россия элчихонасини қўриқлаш кучайтирилган.
Бундан олдинроқ, Россия элчиси олинган жароҳатлари туфайли шифохонада жон бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024
Анқара яқинидаги ҳарбий заводга ҳужум қилганлар йўқ қилинди
11:20 / 26.05.2024
Анқарада «Асрлар таъмлари учрашуви: Етти минтақада турк ошхонаси» кўргазмаси очилди — фотолар
19:30 / 04.10.2023