Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ёпиб қўйилди
Россия элчиси ўлдирилиши ортидан АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ёпилади. Бу ҳақда америкаликлар дипломатик миссияси вакили твиттер орқали хабар берган.
"АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ҳамда Истанбул ва Аданадаги консуллик бинолари ёпилади ва одатий режимда ишлашни тўхтатади", — дейилган хабарда.
19 декабрь оқшомида АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига ҳам қуролланган шахс ҳужум қилган ва қўлган олинган.
АҚШ Давлат департаменти бу маълумотни тасдиқлаган. Давлат департаменти вакили РИА Новости агентлигига берган маълумотида қўлида пистолет тутган шахс Анқарадаги элчихона ҳудудида бир неча бор ўқ узгани ҳақида айтган. Туркия ҳукумати бу жиноятчини қўлга олиб, тергов қилишни бошлаган.
Бу Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилишидан бир неча соат ўтиб содир бўлди. АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама, янги сайланган президент Дональд Трамп ва Обама маъмуриятидаги Давлат котиби Жон Керри рус элчиси ўлдирилишини қоралаб чиққан.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
12:30 / 06.03.2026
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
19:11 / 13.04.2025