«Реал»га қўлланган тақиқлар юмшатилди
Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) «Реал»нинг ФИФА қарори билан янги футболчиларни яқин иккита трансфер ойнаси вақтида рўйхатдан ўтказиш бўйича қўйилган тақиқ муддатини қисқартирди.
Унга кўра, «Реал» фақатгина 2017 йилнинг январида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.
«Клуб ФИФАнинг қарорини бутунлай йўқ қилиш учун CASга эркакча ҳаракат етишмаганидан афсусда», – дейилади мадридликлар баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида ФИФА «Реал» ва «Атлетико»га 2018 йилга қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганди. Клублар вояга етмаган футболчиларни ноқонуний йўл билан ўз сафига қўшиб олишда айбдор деб топилишганди.
2014 йилда ФИФА худди шундай жазони«Барселона» нисбатан ҳам қўллаган.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024