Ўзбекистон | 19:15 / 20.12.2016
17148
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Ангела Меркелга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркелга Берлин шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан мактуб йўллади. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати мактуб матнини келтирган.
Ўзбекистон раҳбари самимий таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Германия пойтахти Берлин марказида Рождество ярмаркасида йиғилган кишилар устига юк машинаси ҳайдаб борилди. Натижада 12 киши ҳалок бўлди, 50дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди. Германия ҳукумати бу ҳодисани теракт сифатида баҳолаган.