Спорт | 18:39 / 21.12.2016
6903
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» президенти «Реал»га қўлланилган юмшоқликдан нолиди

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Спорт арбитраж судининг (CAS) «Реал»га ФИФА томонидан қўйилган тақиқни юмшатилиши ҳақидаги қарор чиқарганидан ҳайратда эканини яширмади.

2014 йили ФИФА «Барселона»га ҳам худди шундай жазони қўллаган, аммо CAS уни ўз кучида қолдирганди.

«Барселона» ва «Реал»нинг адвокатлари бир хил эди, аммо негадир фақат мадридликларнинг жазоси юмшатилди. Шу боис мен бу ҳолат бўйича тушунтириш талаб қиламан. «Реал» ва «Атлетико» клублари иши бўйича батафсил маълумотга эга эмасман, бироқ, ҳуқуқшуносларимиз билан маслаҳатлашсам бу борада ҳам муаммо бўлмайди, ахир бу ишлар бир-бирига ўхшаш. 

Бу юридик ноаниқликни тугатиш керак. Агентлар ва барча футболчилар бир вақтнинг ўзида шунча хатога йўл қўйишига шубҳам бор. Футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қоидалар яхши ёзилмаган, натижада футболчилар жабрланмоқда. Регламенти ҳар хил натижа берадиган қоидалардан фойдаланиш шундай оқибатларга олиб келмоқда» - дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Marca.

Мавзуга оид