Спорт | 02:34
1063
2 дақиқада ўқилади

"Барселона" илк бор "Реал"ни енгиб, Испания чемпиони бўлди

Фото: Getty Images

Испания чемпионати 35-тур марказий ўйинида "Барселона" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Чемпионлик ўйинида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 9-дақиқасида Рэшфорд жарима зарбасидан ҳисобни очди. 18-дақиқада Торрес Олмонинг узатмасидан фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди. 

Шу тариқа, каталонияликлар муддатдан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди. "Барселона" ўз тарихида илк бор "Реал"га қарши ўйинда Ла Лига ғолиблигини қўлга киритди ва жамоа учун мусобақадаги 29-ғолиблик бўлди. 

Ла Лига. 35-тур.

"Барселона" - "Реал" 2:0

Голлар: Рэшфорд 9, Торрес 18

Барселона: Ж. Гарсия - Канселу, Э. Гарсия, Кубарси, Мартин - Гави (Бернал 77), Педри - Рэшфорд (Рафиня 64), Олмо (де Йонг 64), Фермин (Балде 88) - Торрес (Левандовски 77)

Реал Мадрид: Куртуа - Трент, Асенсио, Рюдигер, Фран - Камавинга (Питарч 70), Чуамени, Беллингем - Браим (Мастантуоно 79), Винисиус, Гонсало (Паласиос 79)

Огоҳлантиришлар: Олмо 52, Рафиня 81 - Камавинга 40, Асенсио 52, Беллингем 55, Трент 81

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид