Жамият | 21:33 / 21.12.2016
21167
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда Boeing 727 самолёти қулаши гувоҳлар томонидан видеога олинди

Фото: BNO News

20 декабрь куни Колумбияда Пуэрто-Карреньо аэропортидан парвоз қилган Boeing 727 русумли юк самолёти ҳалокатга учради. Гувоҳлар лайнернинг муваффақиятсиз қўнишини видеога олган. Видеода самолёти ерга жуда яқин учиши ва тўсиқларга тегиб ўтишини кўриш мумкин.

Яна бир видеода самолёт ҳавога кўтарилиши биланоқ пастга шўнғишини кўриш мумкин. У муваффақиятсиз қўнгач, ёна бошлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётга ҳаддан ташқари кўп юк ортилган ва учувчи учиш йўлаги узунлигини тўғри чамалай олмагани туфайли ҳалокат содир бўлган.

Aerosucre авиакомпаниясига тегишли юк самолёти ҳалокати оқибатида 4 киши нобуд бўлган, 2 киши жароҳатланган ҳолда топилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид