Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода норозилик намойишида 9 киши ҳалок бўлди
Фото: AFP
Конго Демократик Республикасида мамлакат президенти лавозимини Жозеф Кабила эгаллашига қарши норозилик намойишидаги тўқнашувларда 9 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
"Киншасада 9 киши ҳалок бўлди, бундан кўп эмас", деб айтган ҳукумат вакили Ламбер Менд. Аввалроқ БМТнинг Конгодаги вазиятни барқарорлаштириш миссияси (MONUSCO) норозилик намойишларида 20 киши ўлгани ҳақидаги ахборотни текшираётганини маълум қилганди.
Сентябрда мамлакатда амалдаги президентга қарши мухолифат тарафдорларининг намойишлари бошланганди. Мухолифатчилар президентни ҳокимият тепасида қолишга интилишда айблагандилар ва Кабила сайловларни қолдириши ёки конституцияга президент муддатлари миқдорига чекловни бекор қилувчи тузатишлар киритишидан хавотирланишган.
Октябрда ҳукумат ва мухолифат вакиллари ноябрга белгиланган президентлик сайловлари кечроқ муддатга кўчирилиши ҳақидаги келишувни тузишганди. Келишувга кўра, президентлик сайловлари 2018 йил апрелда бўлиб ўтиши керак.
Радикал мухолифат президентнинг ваколати тугаган 19 декабрда унинг истеъфога кетишини талаб қилган. Айнан шу кундан норозилик намойишлари ўтмоқда, улар тартибсизликларга айланиб кетмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, полиция ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ачиштирувчи газ қўллашмоқда.
Мавзуга оид
11:25 / 01.10.2025
Конго ДР собиқ президенти Кабила сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди
23:49 / 16.07.2025
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
14:55 / 28.06.2025
Конго ДР ва Руанда Вашингтонда тинчлик шартномасини имзолади
17:01 / 19.04.2025