Жаҳон | 14:59 / 22.12.2016
10118
1 дақиқада ўқилади

Германия ҳукумати Берлиндаги террорчи ҳақидаги маълумот учун мукофот ваъда қилди

Германия прокуратураси Берлиндаги теракт ижрочиси сифатида қаралаётган, келиб чиқишига кўра тунислик бўлган Аниса Амри ҳақидаги маълумот учун 100 минг евро миқдоридаги мукофот эълон қилди. Бу ҳақда Spiegel Online хабар тарқатган.

Ушбу йигит айни вақтда Германия бўйлаб қидирилмоқда. Уни қидириш ишларига Европол ҳам жалб этилган.

Шунингдек, Германия ҳукумати Тунисга ҳам Амрининг қариндошларини сўроқ қилиш бўйича мурожаат этган. Унинг отаси ўғли билан 7 йилдан буён алоқада эмаслигини билдирган.

Амри 1992 йилда Тунисда туғилган. У 2015 йилнинг июлида Германияга келган. 2016 йилнинг февралида у ҳуқуқ-тартибот органлари рўйхатига тушганди. Махсус хизматлар унинг ИШИД билан алоқадорлигидан гумон қилган. 

19 декабрь куни Берлинда юк машинаси Рождество ярмаркасида йиғилган кишилар устига бостириб бориши орқали теракт содир этилди ва 12 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти