"Википедия"да 2016 йилда энг кўп таҳрир қилинган мақолалар аниқланди

Фото: Getty Images
"Википедия" 2016 йилда энг кўп таҳрир қилинган мақолалар рўйхатини тақдим қилди. Бу ҳақда Digital Trends хабар бермоқда.
Интернет-ресурс маълумотларига кўра, 2016 йилда ҳаётдан кўз юмган машҳур одамлар: қўшиқчи Дэвид Боуи, боксчи Муҳаммад Али, фазогир Жон Гленн ва бошқалар ҳақидаги мақолалар энг кўп таҳрир қилинган. Умумий ҳолда "2016 йилда вафот этганлар" тоифасидаги материаллар 18230 марта ўзгаришларга учраган.
Кейинги 4 та ўринни сиёсий воқеалар билан боғлиқ мақолалар эгаллаган. Мисол учун, Дональд Трамп ҳақидаги мақола 8933 марта таҳрир қилинган. Шунингдек, бу рўйхатга "АҚШдаги президент сайловлари", "Хиллари Клинтон президентлик кампаниясини қўллаб-қувватлаш" ва "Республикачилар партияси "президентлик" праймеризлари" мақолалари кирди.
Бундан кейин рейтингда Орландодаги Pulse клубида содир этилган отишма ҳақидаги мақола келмоқда (5540 марта тузатиш). 7-ўринни Аргентинадаги энг узоқ давом этган рақс мусобақасининг охирги мавсумига бағишланган "Bailando 2015" номли мақола эгаллаган (5432 марта тузатиш).
Эътиборлиси, 10-ўринни "Жанубий Корея мусиқаси 2016" мақоласи (5074 марта тузатиш), 12-ўринни эса рассом Винсент Ван Гог ҳақидаги мақола (3551 марта тузатиш) эгаллаган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 11:45
-
Пентагон раҳбари Украина бўйича алоқа гуруҳи учрашувида қатнашмайди
Жаҳон | 11:15
-
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
Ўзбекистон | 11:00
Мавзуга оид

17:43 / 10.03.2025
Муҳаммад Али учун ўч: Тайсоннинг тарихий жанги ҳақида

18:37 / 02.07.2024
Ўзбекча Википедиядаги мақолалар сони 300 мингдан ошди

13:47 / 17.04.2023
Ўзбек тили Википедиядаги мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга, дунёда 45-ўринга кўтарилди

14:34 / 01.10.2022