23:23 / 25.12.2016
17245

Чехия президенти юртдошларига "ноодатий" тилак билдирди

Чехия президенти Милош Земан католик Рождество байрамида юртдошларига "хатарларга тўла хавфли ҳаёт" тилаб қолди. Земан бу тилакни Чехиянинг Frekvence 1 радиостанциясига берган интервьюсида билдирди.  

"Мен бироз ўзгачароқ бўлишга ҳаракат қилиб кўраман. Агар мен радиотингловчиларга фақат саломатлик, бахт ва узоқ йил тилаб қолганимда, бу фақатгина чиройли сўзлар бўларди. Мен сизларга хавфли ҳаёт тилаб қоламан. Хатарлар, курашлар ва ғалабаларга тўла ҳаётни! Чунки ҳеч қандай кураш бўлмаганда, ғолиб ҳам бўла олмайсиз. Сизларга омад тилайман!", деб тилак билдирган Чехия президенти. 

Земан билан интервью унинг Ланадаги қароргоҳида бўлиб ўтган. 

 

Top