Буюк Британия ҳукумати яқинда мамлакатга коронавируснинг навбатдаги тўлқини кириб келиши муносабати билан янги чекловлар ҳақида эълон қилишига тўғри келиши мумкин. 11 декабрь ҳолатига 633 киши омикрон штаммини юқтирган.
10 декабрда эса коронавирусга чалиниш билан боғлиқ жами ҳолатлар сони 58 мингдан кўпроқни ташкил этган.
Касалликни юқтириш ҳолатлари муайян чегарадан ошса, ҳукумат 18 декабрь куни янги чекловларни эълон қилишни режалаштирмоқда, - дея хабар бермоқда The Guardian. Ушбу чекловлар орасида – контактда бўлган шахслар учун узоқроқ давом этувчи карантин, бинолар, жумладан, бар ва ресторанларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиши ва ижтимоий контактларни чеклаш кабилар бор.
Янги тўлқин кириб келиши ва коронавирусга қарши чораларнинг кучайтирилиши бош вазир Борис Жонсон марказда бўлган сиёсий можаро билан бир вақтга тўғри келди. ОАВ бир йил аввал мамлакатда қатъий чекловлар амалда бўлганида ҳукумат аъзолари Жонсоннинг Даунинг-стритдаги қароргоҳида зиёфат уюштирганини аниқлади. Энди эса 8 декабрь куни Жонсон янги чекловлар ҳақида эълон қилганида матбуот унинг ахлоқий обрўйига путур етгани ҳақида ёзди. Можаро қуйидагича ривож топди:
- 30 ноябрь куни Daily Mirror ўтган йил 18 декабрь куни бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳида Рождество байрамига аталган 40-50 кишилик зиёфат бўлиб ўтгани ҳақида ёзди. Ўша вақтда Лондонда икки кундан бери ёпиқ бинолардаги йиғилишларни бутунлай тақиқловчи қатъий локдаун амал қилаётганди. Зиёфатнинг эртаси куни эса Жонсон матбуот анжуманида таътил вақтида локдаун кучайтирилиши муносабати билан Рождество байрамлари деярли бекор қилинаётганини эълон қилди















