Жамият | 09:36 / 25.12.2016
17005
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда деярли ярим аср ўлик деб ҳисобланган аёл топилди

Фото: pixabay.com

1976 йилда вафот этган деб ҳисобланган ҳиндистонлик Виласа Деви исмли аёл 40 йил ўтиб, ўзининг катта бўлиб қолган фарзандларини кўргани ўз уйига келди, деб ёзмоқда хорижий ОАВ.

Аёлнинг қариндошлари уни илон чақишидан ўлган деб ҳисоблаб, қадимий одатларга кўра, уни кремация қилмай, Ганг дарёси бўйлаб оқизиб юборишган. 

Девининг айтишича, уни юзлаб километрлар узоқликда балиқчилар қутқариб олишган ва бир маҳаллий оила ўз қарамоғига олган.

Аёл ўзининг аввалги турмуши ҳақида ҳеч нарсани, жумладан аввалги икки никоҳини  эслай олмаган. У янги жойда яна турмушга чиққан.

Яқинда аёл кўп йиллар ўтиб ўзининг она қишлоғидан бир танишини кўргач, хотираси қайтган.

Шундан кейин у она қишлоғига қайтиб, ўзининг катта ёшли ўғиллари ва қизларини ҳайратлантирган. Таъкидланишича, бу вақтга келиб 80 ёшли аёлнинг барча уч турмуш ўртоғи ҳам вафот этиб кетганлар.

 

Мавзуга оид