Ўзбекистон | 16:15 / 25.12.2016
67356
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда Mercedes автобуси ёниши давом этади

© "Водители Ташкента"

Тошкентда Mercedes русумли йўловчи автобуси иштирокида навбатдаги бахтсиз ҳодиса юз берди.

"Водители Ташкента" гуруҳида ёзилишига кўра, ёнғин Тошкент метросининг "Ҳабиб Абдуллаев" бекати яқинида, Амир Темур шоҳ кўчаси ва Шаҳристон кўчаси чорраҳасидаги автобус бекатида содир бўлган.

91-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes Benz Conectо автобусининг орқа қисмидан аввал қуюқ қора тутун чиққан, кейин олов пайдо бўлган. 

Йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмаган. Ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни ўчиришган.

Ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Маълумот учун, Тошкентда айнан Mercedes Benz Conectо русумли йўловчи автобусларнинг ёниши ҳолатлари тез-тез кузатилиб туради. 

Мавжуд маълумотларга кўра, 2013 йил мартидан 2016 йил қишигача Тошкентда 14та автобус ёниб кетган. Шу йилнинг февралида 2та, июль ойида яна 2та, июнь ва август ойларида эса яна бир мартадан автобус ёниши кузатилди. Охирги марта 14 декабрь куни йўналишдаги автобуслардан бири алангаланди.

Бу ёнғинларда қурбонлар бўлмаган. Ёнғинлар ҳақидаги хабарларда жабрланувчилар ҳақида ахборот берилмаган.

Бундай ҳодисалар сабаби сифатида — автобусларнинг конструкциявий жиҳатдан маҳаллий шароитга мослашмагани, сифатсиз эҳтиёт қисмлар ишлатилиши, техник хизмат сифати пастлиги бўлиши мумкинлиги айтиб келинади.

Охирги ҳолат ҳақидаги хабарга ижтимоий тармоқларда кўплаб норозилик фикрлари билдирилмоқда. 

Ушбу ҳолат қайта-қайта такрорланаётганига қарамай Тошкент шаҳар йўловчи транспорти бошқаруви томонидан ҳеч қандай амалий қадамлар қўйилмаётганлиги кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

"Автобуслар кечикиб келиб, мўлжалланган 60 киши ўрнига 150 кишини тиқиштириб олади. Бунинг натижасида мотор зўриқиб ишлайди. Агар автобуслар вақтида келганда бундай муаммо бўлмасди", — деган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Ижтимоий тармоқлардагилар пойтахт автопаркларини ёппасига текширув вақти келганини айтишмоқда. Автобусларнинг техник ҳолатини, уларга техник хизмат кўрсатиш сифатини, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тизими ва автопарклар фаолиятнинг бошқа жиҳатларини синчиклаб текшириб, мавжуд бўлган камчиликларни бартараф қилиш кераклиги айтилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти