Спорт | 23:38 / 25.12.2016
18679
2 дақиқада ўқилади

Видео: Санчес «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин Гундўған кимлигини билмаган

«Арсенал»нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес АПЛнинг 17-турида «Манчестер Сити» клубига қарши ўйиндан олдин туннелда ўз ватандоши Клаудио Браво билан суҳбатлашган. Маълум бўлишича, у рақибларнинг германиялик футболчиси Илкай Гундўғанни шу кунгача танимас эди.

«Манчестер Сити» футболчилари ўша куни оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Илкай Гундўғанни қўллаб-қувватлаш мақсадида, унинг номи туширилган 8-рақамли футболкаларда майдонга тушганди.

Алексис Санчес Гундўған кимлигини билмаган ва у ҳақда Браводан сўраган.

Журналистлар ушбу суҳбат матнини тузиб чиқишган.

Браво: Қаёққа қараяпсан?

Санчес: Футболкангда нима... Нима бўлди? Ким бу?

Браво: У тиззасидан жиддий жароҳат олди.

Санчес: Йўғе, ким ўзи бу 8-рақам?

Браво: Гундўған.

Санчес: Ёшлар жамоаси футболчисими?

Браво: Йўғе, у Германия терма жамоасида ўйнайдику?

Санчес: Ха-ха-ха, танимас эканман. Ўзинг яхшимисан?

Браво: Яхши, яхши, сенчи?

Санчес: Мен ҳам.

«Сити» футболчилари «Арсенал»га қарши ўйинда Гундўғанни қўллаб-қувватлаб чиқишди

Мавзуга оид