Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара турк ҳарбийларининг қатл этилиши видеоси ҳақиқийлигига гумон билдирди
Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш ОАВни ИШИД жангарилари томонидан турк аскарларининг ёқиб юборилиши видеокадрларини тарқатишда эътиборлироқ бўлишга чақирди, чунки ҳукуматда бу видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи исбот йўқ, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.
"Қуролли кучларимиз ва мудофаа вазирлигимиздан бу видеоёзув ҳақиқийлигини тасдиқловчи бирорта аниқ маълумот йўқ", деб айтди Куртулмуш.
Унинг таъкидлашича, агар турк ҳарбийларининг қатл этилиши тасдиқланса, у давлат ташкилотлари томонидан чоп этилади.
Куртулмушнинг фикрича, террорчилар Туркия фуқароларига сохта видеоларни тарқатиш йўли билан таъсир қилмоқчи.
"Ижтимоий ОАВ бу масъулиятсиз мақолалар учун майдонмас. Туркия де-факто ИШИД билан уруш ҳолатида турибди, Туркия фуқароларига сохта видеолар билан таъсир қилишга уринишлар ватанпарварлик тушунчаси билан бирорта умумий жиҳатга эга эмас", деб таъкидлаб ўтди Куртулмуш.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
11:49 / 14.11.2025
Малида жангарилар тиктокчи қизни қатл этди. Мамлакат пойтахти хавф остида
10:00 / 10.10.2025
Германия суди ИШИД жангарисини Тожикистонга депортация қилишга рухсат берди
19:10 / 04.07.2025