Жамият | 17:01 / 28.12.2016
10707
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик журналист банкоматдан «пора» сўзи ёзилган пул ечиб олди

Фото: Ак Жайык

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида жойлашган савдо марказларидан биридаги банкомат ундан нақд пул ечиб олишни режалаштирган маҳаллий нашрлардан бири «Ак Жайик» журналистининг қўлига «пора» сўзи ёзилган 2000 тенге «тутқазди». Ундаги белги кассир купюрани ҳақиқийлигини текшираётган вақтда кўринган. Чунки ундаги ҳарфлар оддий ёруғликда кўринмайдиган этиб ёзилган эди.

Дўконда бу каби пулларни қабул қилишларини айтишган, аммо журналист бошқа пулларга савдо қилган ҳамда ушбу купюрани таҳририятга олиб келган.
Қозоғистон миллий банкининг филиалидан мазкур ҳолат юзасидан шарҳ сўрашган. У ерда бунга ўхшаш банкноталар пул муаомаласида бўлиши мумкин эмаслигини айтишган.
Журналистнинг айтишича, у банкоматдан пул ечиб олганида телефонига ҳақиқатан ҳам 2000 тенге пул ечиб олингани тўғрисида SMS хабарнома келган.

 

Мавзуга оид