Жаҳон | 14:42 / 29.12.2016
29954
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон президенти қишда қандай ҳордиқ чиқаради?

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон куни кеча оила аъзолари билан бирга ҳордиқ чиқарди.

Давлат раҳбари Варзоб туманидаги  “Сафед-Дара” тоғ-чанғи мажмуасига ташриф буюрди. Раҳмон у ерда спорт-туристик мажмуасидаги янги объектларнинг очилиш маросимида иштирок этган. Бу ҳақда тожик ОАВ хабар бермоқда.

Унда айтилишича, президент расмий қисмдан сўнг ўз рафиқаси ва катта ўғли билан бирга чанғи ва қорда юрадиган машинада сайр қилишган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид