Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаммадан энг кўп ишлайдиган ва ҳеч қаерга бормайдиган кореяликлар қандай дам олишади?
Жанубий Корея бугун энг ривожланган, дунёдаги иқтисодий барқарор мамлакатлардан бири. Бироқ 60 йил муқаддам маҳаллий аҳоли бу даражадаги муваффақият ва ҳаёт даражаси ҳақида фақат орзу қиларди. Албатта, бу давлатнинг юқорига кўтарилиши кўплаб таркибий қисмларга эга, Кореяга иқтисодий мўъжизага эришишда ёрдам берган қисқа формулани алоҳида ажратиб кўрсатиш мушкул.
Бироқ асосий омиллардан бири, шубҳасиз корейсларнинг нореал, ақл бовар қилмас даражадаги меҳнат қобилиятидир.
Жанубий Корея аҳолисининг меҳнаткашлиги шу даражада ғаройибки, у ҳақида афсоналар яратилади. Иш жадвали эса тасаввурни ҳайратга солади, афсуски маҳаллий аҳолининг саломатлигига зарар келтиради. Улар шу даражада кўп ва интенсив ишлайдиларки, бу ҳукумат бош қотирадиган давлат даражасидаги муаммога айланмоқда. Сурункали кўп ишлаш кўплаб жанубий кореяликларнинг таътилга отланганда ўзи яшаётган шаҳардан ташқарига чиқмаслигига олиб келди.
Ватандошларининг мазкур «ташқарига чиқмас» феномени билан қизиққан фотограф Сангю Ким кичик, бироқ ёдда қолувчи «Яхши кунлар» фотолойиҳасини амалга оширди. Унда Сангю Ким Жанубий Кореядан ташқарига чиқмай, доимий равишда ишга оид вазифаларига киришишга тайёр бўлган аҳоли қандай дам олишини кўрсатади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026