Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилнинг энг арзон сайёҳлик йўналиши аниқланди
Фото: travel.ru
2017 йилнинг энг арзон сайёҳлик йўналиши аниқланди. Forbes талқинига кўра, Шимолий Вьетнам 2017 йилда энг арзон сайёҳлик йўналиши бўлди. Ушбу ҳудуд 21 та ўриндан иборат рўйхатга бошчилик қилмоқда.
Хитой билан чегара бўйлаб ҳудудлар – Вьетнам пойтахти Ханойдан шимолда сайёҳ хусусий сектордаги уй учун бир кечага 10-15 доллар, умумий ётоқхонадаги жойга эса 5 доллар тўлайди. Овқатланишда бир таом учун 50 центдан 2 долларгача тўланади.
Рейтингнинг 2-ўрнини Қирғизистон пойтахти Бишкек эгаллади. Бу ерда хусусий секторда яшаш кунига 15 долларга, овқатланиш 2 долларга тушади. Сайёҳ икки марта овқатланиш билан ўтовда яшашга кунига 20 доллар тўлайди. Етакчи учликни Лиссабон якунламоқда, бу ерда арзон уй кечасига 30 долларга баҳоланади.
Рейтингнинг кейинги ўринларини Сеул, Бухарест, ЖАРдаги Кейп-Пойнт бурни, Крит ороли (Греция), Филиппиннинг Палаван ороли, Берли Хедс аҳоли пункти (Австралия, Квинсленд штати) ва Порту эгаллаган.
Мавзуга оид
09:03 / 20.09.2025
Ўзбекистон россияликлар орасида кузги саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди
11:06 / 11.04.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
14:52 / 28.02.2025
Хитойда ғамгин кучукчани эслатувчи қоя топилди. Сайёҳлар у билан суратга тушиш учун итларини олиб бормоқда (фото)
14:52 / 10.02.2025