Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон россияликлар орасида кузги саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди
Россия Туроператорлари уюшмаси ахборотномаси Ўзбекистонда кузги сайёҳлик мавсуми бошлангани ҳақида мақола эълон қилинди.
Фото: Дунё
Унда Ўзбекистон россияликлар учун визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар орасида кузги саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлардан бирига айлангани қайд этилган.
Мақолада таъкидланишича, россиялик туроператорлар 2025 йилнинг куз мавсумида Ўзбекистонга экскурсия турларига бўлган талабнинг 2024 йилнинг кузига нисбатан 20-25 фоизга ўсганини билдирмоқда.
Уларнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг муҳим рақобатдош устунликлари бой экскурсия дастури, анъанавий меҳмондўстлик, визасиз кириш, тил тўсиқларининг йўқлиги ва сайёҳлик инфратузилмасининг ривожланишидир, деб таъкидланган.
"Кўплаб сайёҳлар Ўзбекистонга миллий таомларни татиб кўриш ва уларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этиш учун боради. Мамлакатда миллий ошхонага бағишланган кўплаб фестиваллар ва тадбирлар ўтказилади. Мижозларимиз нафақат Тошкент, Самарқанд ва Бухорони, балки Урганчни ҳам кўришни хоҳламоқда", – деб туроператорлар сўзларидан иқтибос келтирилган материалда.
Россия Туроператорлари уюшмаси, шунингдек, россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга VIP-турларга – қиммат меҳмонхоналарда яшаш, шахсий гидлар ва экскурсия дастурини шахсий қизиқишларга мослаштиришга бўлган қизиқиши ортаётганини ҳам маълум қилган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025