Фан-техника | 23:54 / 30.12.2016
9706
1 дақиқада ўқилади

Янги Infiniti QX50 концепти ошкор қилинди

Фото:motor.ru

Кейинги авлоддаги Infiniti QX50 кроссовери концепти суратлари пайдо бўлди. Концепт 2017 йилда Детройтдаги автошоуда илк маротаба намойиш қилинади. 

Суратларга кўра, янги машина Пекин автосалонида кўрсатилган Infiniti QX Sport Inspiration прототипига ўхшайди. Икки машина ўртасидаги сезиларли фарқлар сифатида фақатгина уларнинг орқа қисми безалишини айтиш мумкин: QX50’да чироқлар остида декоратив "ойқулоқлар" пайдо бўлган.

Шу билан бирга машиналар осма элементлар безалиши ва чироқлари конфигурациясида бироз фарққа эга. Шунингдек, янги моделда ён ойналар рамкаси пайдо бўлган.

Кейинги авлоддаги QX50 концепти ҳақида бошқа маълумот йўқ. Тахмин қилинишича, машинанинг серияли версияси мотор гаммасига 270 от кучига эга 2 литрли турбомотор ва 3 литрли, 6 цилиндрли икки турбинали мотор киради. 

 

Мавзуга оид